Президент бу гал ‘Онам’лаб куйлади

Қирғиз аёллари Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Бу - Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев ижросидаги олтинчи қўшиқ бўлди.

Президент Атамбаевнинг "Онажоним" қўшиғи интернетда Оналар куни арафасида пайдо бўлди.

Қирғизистонда ҳар йил май ойининг учинчи якшанбаси Оналар куни сифатида байрам қилинади.

Томоша қилинг ва улашинг.

Янги қўшиғига ишланган видеоклипда ҳам Қирғизистон президенти она қишлоғи - Арашан манзаралари акс этгани айтилади.

Аммо қолган Марказий Осиё президентлари ҳам ўтган 25 йил давомида ўз "санъатлари" билан яхшигина танилиб улгуришган.

Яқинда қозоқ президентининг созандалик маҳорати интернетда роса гап бўлган.

Ўтган йил охирида Миллий Мусиқа марказига ташриф буюрган президент Нурсултон Назарбоев дўмбира чалиб берганди.

Туркман президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг турфа қобилиятлари эса, аллақачон кўпчиликка ёд бўлиб улгурган.

Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов турли байрамларда рақс тушиб, кўпга танилганди.

Тожикистон президентининг кутилмаганда ошкор бўлган раққослик "санъати" эса, кўпчиликни лол қолдирмай қўймаганди.

Қирғизистон президентининг янги қўшиғига қулоқ тутиб кўринг-чи, сизга ёқармикан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.