Туркманистон Бош вазир ўринбосари ўзини осган

Ботир Эрешов ўзини осгани айтилмоқда Фото муаллифлик ҳуқуқи chrono-tm.org
Image caption Ботир Эрешов ўзини осгани айтилмоқда

Туркманистон Бош вазир ўринбосари 52 ёшли Ботир Эрешов ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Хроника Туркмениста нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Унинг Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятига дафн қилингани айтилмоқда.

Ботир Эрешовнинг ўлими ҳақида 3 май куни давлатнинг Turkmenistan Altyn Asyr агентлиги хабар берган эди. Хабарда Ботир Эрешовнинг қўққисдан вафот этгани, таржимаи ҳоли ва Президент Гурбангули Бердумуҳаммедов бошчилигида таъзиянома ёзилганди. Унда ҳукумат мулозими ўлимига нима сабаб бўлгани айтилмаган.

Хроника Туркменистана 2 ҳафтадан сўнг юқори лавозимли мулозимнинг ўз жонига қасд қилганини ўрганган.

Ботир Эрешов ҳукуматда саноат соҳасига жавобгар бўлгани айтилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Бош вазир ўринбосари Туркманистонда бошланган коррупцияга қарши кампания доирасидаги жиноий ишнинг иштирокчиларидан бири бўлган бўлиши мумкин.

Унинг ўғли ўлимидан сал олдинроқ, апрель ойининг сўнггида ҳибсга олинган.

Хроника Узбекистана ўз манбасига таяниб хабар беришича, Ботир Эрешов Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги уруғлари қабристонига дафн қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар