Қандаҳордаги ҳарбий базага ҳужумда 15 киши ўлдирилди

Афғонистондан келаётган хабарларга кўра, Толибоннинг Қандаҳордаги ҳарбий базага ҳужумида камида 15 афғон аскари ҳалок бўлган.

Мудофаа вазирлиги сўзчисининг Би-би-сига айтишича, Шоҳвали Кот туманидаги ҳужумда яна 5 киши яраланган

Ҳужум Толибон айни ҳудудда бошқа бир ҳарбий базани забт этишидан уч кун ўтиб юз берган.

Ҳужумда 10 нафар афғон аскарлари ҳалок бўлганди.

Сўнгги ҳафталарда Толибон баҳорги ҳужумларни янада кучайтирган кузатилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02