Санкт-Петербург: Портлаш ортидан рўза ва Рамазон

Рамазон Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Россиянинг иккинчи йирик бу шаҳридаги аксарияти мусулмон Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бу йилги Рамазонни метро бекатида уюштирилган ва ўндан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган портлашдан бор-йўғи икки ойча ўтиб қарши олишади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бу ҳужумда барчаси Марказий осиёлик бўлган ўндан ортиқ киши гумон қилинган, улардан ярмига яқинига аллақачон расман айблов ҳам илгари сурилган.

3 апрель кунги портлаш ижрочиси сифатида ҳам асли қирғизистонлик Россия фуқароси бўлган Акбаржон Жалилов кўрилган.

Буларнинг барчаси Санкт-Петербургда яшаб, меҳнат қилаётган Марказий осиёликларни чўчитмай қолмаган.

Айниқса, ноқонуний мавқеъда бўлганларининг кунлаб кўчага чиқишдан қўрқиб қолишганига оид хабарлар ҳам олинган.

Бутун шаҳар бўйлаб текшир-текширларнинг ҳафталаб давом этгани, ҳатто, ҳозир ҳам у қадар миқёсда бўлмаса-да, уларнинг давом этаётгани айтилади.

Аммо Санкт-Петербургда меҳнат муҳожирлигида банд бўлган суҳбатдошимизнинг айтишича, буларнинг барчаси Рамазон кайфиятига таъсир қила олмаган ва рўза тутмоқчи бўлган минтақадошларининг сони бу йил ҳам оз эмас.

Россиядаги энг катта сондаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам Москвадан кейин айнан Санкт-Петербург ҳиссасига тўғри келиши айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар