Рўзаю Рамазонга ҳозирликни кўринг

Рамазон

Жангариларнинг устма-уст ҳужумларига қарамай, қўшни Афғонистонда Рамазон ойига ҳозирликлар авжида.

Бозор ва дўконларда савдо-сотиқ қизиган, емакхоналарда иш қизғин, сотувчи ва ошпазларнинг қўллари-қўлларига тегмайди.

Томоша қилиш учун бу ерга босинг.

Афғонистон Толибон ҳаракати бу йилги баҳорги амалиётини ўтган ой охирида эълон қилган.

Ҳаракат бутун Афғонистон бўйлаб аллақачон ўнлаб инсонларнинг умрларига ҳам зомин бўлиб улгурган.

Аммо буларнинг барчаси бу йилги Рамазон руҳи ва кайфиятига ҳам таъсир қила олмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02