Москвада кучли шамол: 11 киши ҳалок бўлди

Image caption Москванинг бир неча туманларида кучли шамол дарахтларни қулатган.

Москвада юз берган кучли шамолда 11 нафар инсон ҳалок бўлган.

Кучли жала пайтида кўтарилган шамол дарахтларни қулатган ва метал иншоотларни вайрон қилган.

Россия Тергов Қўмитаси душанба кундузи рўй берган табиий офат 11 инсоннинг ҳаётига зомин бўлганини тасдиқлаган.

"Москва шимоли-шарқи ва жануби-ғарбида юз берган кучли шамол натижасида дарахтлар одамларни босиб қолиш ҳоллари кузатилган. Олинган жароҳатлар натижасида беш киши ҳодиса жойида вафот этган", - деб айтган Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бошқармаси вакили Юлия Иванова.

Яна бир киши Кировоград кўчасидаги бекат устига қулаши натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Талофатлар ҳақида турлича маълумотлар келмоқда.

Москванинг барча туманларидан гувоҳлар дарахтлар ва симёғочларнинг қулаши ҳақида хабар беришган.

Душанба куни эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли жала ҳақида огоҳлантирган.

Шамол секундига 16 метр тезликда эсгани хабар қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02