"Искандер" Тожикистонга борганидан хавотир

Россиянинг "Искандар" ракета комплекси Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA NOVOSTI

Тожикистондаги ҳарбий машқларда Россиянинг "Искандер-М" ракета комплекслари олиб борилгани хавотирларга сабаб бўлди.

30 майдан 1 июнгача Тожикистон ҳудудида МДҲга аъзо олти мамлакат ҳарбийлари иштирокида "Душанбе-Антитеррор-2017" ўқув-машқларини ўтказиш режалаштирилган.

Ҳарбий машқларнинг "Лаур" ва "Ҳарбмайдон" полигонларида бўлиб ўтиши хабар қилинган.

Бу машқларда ҳарбийлар телемарказ биносини "террорчилардан ва гаровга олинган инсонларни озод қилиш"ни ўрганадилар.

Шунингдек, Афғонистон чегарасидан ўтиб Тожикистон ҳудудига ўтган жангариларни "йўқ қилиш" вазифаси қўйилган.

Тожикистоннинг тоғли минтақасидаги "террорчилар жамлоғини "Искандер-М" ракетасини отиб йўқ қилиш" ҳам мўлжалланган.

"Искандер-М" Россиянинг оператив тактик ракета мажмуаси бўлиб, у бир минутда икки нишонни ҳужумга тутишга қодир.

Бу ракета 500 километр узоқликдаги нишонни йўқ қилолади.

"Искандер-М"нинг тезлиги соатига 700-800 километргача етиши мумкин, бу ракетани радар воситасида тутиб олиш қийин.

Бундан олдин "Искандер-М" ракеталари Россиядан ташқарига чиқарилмаган.

Бу ракетанинг Афғонистонга қўшни бўлган Тожикистонга олиб чиқилиши Ғарб матбуотида хавотир билан қарши олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ