Турсунбой Бакир ўғли: 'Июнь воқеаларида вақтли ҳукумат айбдор'

2010 йилнинг 10 июнь куни Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод шаҳарларида бошланиб кетган этник зўравонликлар юзлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Маҳаллий қирғиз ва ўзбек гуруҳлари ўртасида юз берган тўқнашувларда 422 инсон ҳалок бўлган, 100 мингдан ортиқ ўзбеклар уйларини ташлаб чиқишган.

Воқеаларни ўрганган мустақил халқаро комиссия Ўшнинг ўзбек маҳаллаларида содир этилган жиноятлар, маҳкамада тасдиғини топгани тақдирда, инсониятга қарши жиноятларга тенглаштирилиши мумкинлигини айтган.

Қирғизистоннинг ўша пайтдаги муваққат ҳукумати қонли воқеаларда собиқ президент Қурманбек Бакиев ҳамда ўзбек жамоаси раҳбарларини айблаган.

Инсон ҳақлари ташкилотларига кўра, зўравонликларда энг кўп жабр чекканлар ўзбеклар бўлгани ҳолда, маҳкамага тортилганларнинг ҳам аксариятини ўзбеклар ташкил этади.

Қирғиз ҳукумати ҳар икки томондан жабрланганлар бўлгани ва хунрезликлар юзасидан адолатли маҳкама таъминланганини айтиб келади.

Қирғизистон парламентининг собиқ инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, таниқли сиёсатчи Турсунбой Бакир ўғли Би-би-си билан суҳбатда Ўш ва Жалолобод воқеалари юзасидан қайта маҳкама ўтказишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг ўша вақтда иқтидорда бўлган вақтли ҳукумати воқеалар учун айбни бўйнига олиши керак.

Би-би-си Турсунбой Бакир ўғли билан аввалроқ, унинг Истанбулга сафари чоғида суҳбатлашган.

Видеони You Tube каналимизда томоша қилинг.