Хитой Шинжонда уйғур болаларига мусулмонча исм қўйишни тақиқлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи RFA.ORG

Рамазон ойи кириши билан Шинжон Уйғуристонида ёши 16 дан кичик бўлган уйғур болаларининг исмларини ўзгартириш талаб қилинмоқда.

Апрель ойида уйғурлар учун Ислом, Қуръон, Макка, Мадина, Имом, Арофат, Ҳаж, Саддам ва Жиҳод каби 15 исмни чақалоқларга қўйиш тақиқланган эди.

Хитой раҳбариятининг ушбу чоралари мусулмон уйғурларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигининг қўпол поймол этилиши дея қораланмоқда.

Видеони YouTube каналимизда томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02