Марказий Осиёда Ғарб ва Шарқни боғловчи дарвоза қурилмоқда

Image caption Хоргос - Ғарб ва Шарқни боғловчи дарвоза бўлади.

Шарқда Хитойдан бошланиб, Ғарбда Британияга қадар борадиган Янги Ипак Темир Йўли туташадиган махсус марказ Қозоғистонда барпо этилмоқда.

Хитой-Қозоқ чегарасидаги "Хоргос" халқаро эркин савдо ҳудуди дунёда мисли кўрилмаган.

Унда Ўзбекистон дохил барча минтақа аҳли бемалол визаси кириб чиқиши ва эркин савдо қилиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек YouTube каналида ушбу ҳудуддан тайёрланган махсус фильм.

Маълумки, денгиз йўллари очилиб, қадим Ипак Йўли мавқеи тушиб кетиши ортидан Марказий Осиё оламнинг овлоқ ва қолоқ гўшасига айланганди.

Марказий Осиё яна дунёнинг муҳим мавдо марказига айланадими?

Янги Ипак Йўлидан минтақа, хусусан, Ўзбекистон қандай фойда кўради?

Би-би-си Ўзбекнинг махсус фильмини томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ