Ўш ҳодисалари бизнесларга қандай таъсир қилди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

2010 йилнинг 10 июнида Қирғизистон жанубида ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида этник низо келиб чиқди.

Бир неча кунлик қонли тўқнашувлар оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлди.

Қирғизистон ҳукумати 422 инсон ҳалок бўлганини хабар қилди.

Муваққат ҳукумат қонли ҳодисаларда Қирғизистоннинг мамлакатдан Беларусга қочган собиқ президенти Қурманбек Бакиев ҳамда ўзбек жамоаси раҳбарларини айблади.

Қонли ҳодисалар пайти Ўш ва Жалолобод вилоятларида кўплаб дўконлар, ошхона ва ресторанлар, бошқа бизнес идораларига ўт қўйилди, талон-тарож ва вайрон қилинди.

Қонли ҳодисалардан 7 йил ўтиб ўзбеклар юритиб келган савдо, умумий овқатланиш ва бошқа турдаги бизнеслари қай аҳволда?

Би-би-си бу ҳақда ўшлик тадбиркор Дилшодек Тоқурбоев билан суҳбатлашди.

Видеони YouTube каналимизда томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар