'Одамлар ҳатто ўз фарзандини сотишга тайёр...'

Афғон болалари Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Афғонистонда чуқур илдиз отган қашшоқликка барҳам бериш учун Жаҳон Банки янги ташаббус билан чиққан.

Катта сондаги ночор аҳолининг аҳволини ўнглаш учун бу гал ярим миллиард доллардан ортиқ молиявий кўмак беришга ваъда қилган.

Худди шу ёрдами доирасида Афғонистоннинг қатор шаҳарларини обод қилиш, электр таъминотини яхшилаш, қишлоқ жойларида янги йўллар қуриш ва хусусий секторни тараққий топтириш режасида эканини билдирган.

Ўтган 16 йил давомида берилган бир неча ўн миллиард долларлик молиявий кўмакларга қарамасдан, бугун ҳам урушлар ичидаги Афғонистон аҳолисининг учдан бир қисми ўта ночорликда ҳаёт кечиради.

Ишсизлик эса, ночорлик, хавфсизлик ва коррупция билан бир қаторда бугун ҳам Афғонистон қаршисида турган тўртта энг асосий ва долзарб муаммодан биттаси бўлади.

Таҳлилчилар наздларида айни шу муаммолар аллақачон Афғонистонда исёнчиликни янада оловлантираётган муҳим омилларга ҳам айланиб улгурган.

Мавжуд ҳолат эса, сўнгги йилларда шундоқ ҳам хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётган Афғонистоннинг бу яқин келажакдаги тақдири борасида жиддий хавотирларни пайдо қилмай қўймаган.

Шундай экан, берилаётган шунча катта миқдордаги халқаро молиявий кўмакларга қарамасдан, маҳаллий журналист тингловчимиз айтмоқчи, Афғонистонда одамлар ночорлик боис, ҳатто, ўз фарзандларини сотишгача боришмоқда?

Тафсилотлари бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда - назардан қочирманг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02