Швейцариядан тортиб, Афғонистонгача: Рамазон ҳайитига ким, қаерда, қандай ҳозирлик кўрмоқда?

Ҳайит

Яна саноқли кунлардан сўнг бутун мусулмон олами Рамазон ҳайитини байрам қилади.

Рамазон ҳайити мусулмон оламида энг муқаддас иккита байрамдан биттаси бўлади.

Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда - назардан қочирманг.

Рамазон: 'Ун, гуруч, ёғ, шакар - ҳаммаси қимматлаган'

Афғонистонда ҳам ҳайит байрамлари бир неча кунга чўзилади. Унга ҳозирликлар ҳам ўта хос бўлади.

Аммо бу йилги ҳайит Афғонистонда устма-уст қонли ҳужумлар манзарасида кузатилмоқда.

Айнан хавфсизлик билан боғлиқ вазият, давомий урушлар сабаб, дунёнинг турли давлатларига йўл солган афғонларнинг сони эса, озмунча эмас.

Шундай экан, ҳам Афғонистон ва ҳам муҳожиратдаги афғонлар бу йилги Рамазон ҳайитига қандай ҳозирлик кўришмоқда?

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар