Москвада Рамазон ҳайити сабаб йўллар ёпилади

Москва Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty

Россиялик масъулларга кўра, бу иш Рамазон ҳайитига ҳозирлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ режа асосида амалга оширилади.

Рамазон ҳайити сабаб, 23 ва 25 июнь кунлари оралиғида Москвадаги бир қанча йўллар ёпилади, қатнов қийинлашади.

Улар Жомеъ, Тарихий, "Шуҳада", Ёрдам ва Инъом масжидлари яқинидагиларини кўзда тутади.

25 июнь куни тонгда эса, ҳайит намози айни шу тўрт масжиднинг барчасида бирдек ўқилади.

Рамазон ҳайитини байрам қилиш учун масъуллар томонидан яна қўшимча ерлар ҳам ажратилади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

"Изумрудный" соғломлаштириш маркази, Южный речной вокзали ва "Сокольники" истироҳат боғи яқинида вақтинчалик жойлар ташкил қилинади.

Бу ҳақда россиялик масъулларга таяниб, "Sputnik" интернет нашри хабар бермоқда.

Москвадаги мусулмонлар сони камида 2 миллион экани айтилади.

Уларнинг орасида Россияда меҳнат муҳожирлигида банд Марказий Осиё фуқаролари ҳам озмунчани ташкил этмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар