Тожикистон: “Болаларнинг ҳайитлик сўраши шариатга зид”

Ҳайитлик сўраш Тожикистонда одатга айланган Фото муаллифлик ҳуқуқи RFE/RL
Image caption Ҳайитлик сўраш Тожикистонда одатга айланган

Тожикистон диний уламолар кенгаши болаларнинг ҳайитлик сўраб юришини тақиқлашга оид фатво чиқарган. Кенгаш олдинроқ янги йил байрами муносабати билан болаларга совға улашиш шариатга зид эмаслигини айтган эди.

Фатвода ота-оналарни болаларини уйма-уй юриб ҳайитлик сўрашдан қайтаришга чақирилган.

Тожикистон уламоларига кўра, бу каби одат ҳанафий мазҳабида йўқ ва шариатга зид.

Тожикистонда Рамазон ва Қурбон ҳайтларида болаларнинг тонг саҳардан қариндошлари ва қўшниларникига чиқиб ҳайит билан билан табриклаши ва бунинг эвазига ширинликлар олиш одатга айланган.

Ушбу анъана маҳаллий тилда "ийдгардак" деб номланади.

"Ийдгардак ҳақида шариатда ҳеч нарса келмаган, бундай анъана борлиги ҳам илмий нуқтаи назардан тасдиқланмаган. Бундан ташқари ийдгардак Тожикистоннинг шимолида ҳам, шарқида ҳам йўқ. Болаларнинг бундай юриши бошқа исломий давлатларда ҳам йўқ", - дейилади уламолар кенгаши хабарида.

Кенгаш ийдгардакка болаларнинг катталар ҳамрохлигисиз чиқиши хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам тўғри келмаслигини айтган.

Диний идорада бундан ташқари ҳайит байрамида бўладиган исрофгарчиликлар ҳақида ҳам тўхталган. Бундай амаллардан қайтарган.

Айрим танқидчилар уламоларнинг ушбу фатвосига мунолсабат билдираркан, диний идора нима сабабдан шариатда Наврўз байрами йўқлигини айтмайсизлар, дея дакки беришган.

Олдинроқ уламолар кенгаши Янги йилга болаларга совға бериш шариатга зимаслигини айтган эди.

Тожикистонда Милодий Янги йил қонун бӯйича нишонланар экан, болаларга байрам совғалари беришнинг ӽеч қандай ёмон томони йӯқлиги таъкидланган.

Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши шу тарзда Янги йил совғалари беришга қарши чиқаётганлар ва "бу Исломда йӯқ" деб айтаётган кишиларга қулоқ солмасликка чорлаган.

Уламолар кенгашининг билдиришича, Милодий Янги йилни нишонлаш бир анъана бӯлиб, у нимагадир сиғиниш эмас.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ