Марказий Осиёдаги ‘энг йирик масжид’ битиш арафасида

Хўжатепа масжиди Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Усмонийлар империяси даври меъморчилиги услубидаги улкан масжид Қирғизистон пойтахти Бишкекда қад ростламоқда.

Минтақада "энг йириги", дея таъриф берилаётган янги масжидда бир вақтнинг ўзида 6 мингтагача мусулмон намоз ўқиши мумкин.

Ён-атрофдаги аҳоли сони назарда тутилганда эса, бу каби намозхонлар сони 20 мингга ҳам етиши мумкин.

Янги масжид Туркиянинг "Диёнат" давлат жамғармаси кўмагида барпо этилаётир.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бишкекдаги бу янги масжид 7.5 квадрат метр майдонни эгаллайди.

У Туркиядаги энг йирик масжид - Хўжатепага ўхшатиб қурилмоқда.

Янги масжид Туркиянинг "Диёнат" давлат жамғармаси кўмагида барпо этилаётир.

Уни қуриш ишлари 2012 йилда бошланган.

Янги масжид мажмуаси 500 та машинага мўлжалланган автостоянкани ўз ичига олади.

Бундан ташқари, "Қуръон" тиловати курслари учун махсус хоналар, анжуманлар зали ва емакхонаси ҳам бўлади.

У диаметри ичдан 23 метр, ташдан 25 метрга узанган улкан гўмбазга эга.

Янги масжид уч минорасининг ҳар бири эса, 70 метрга кўкка бўй чўзади.

Туркиялик масъулларга кўра, қурувчиларнинг аксарияти маҳаллий аҳоли вакиллари бўлишади.

Жорий пайтда асосан янги масжид атрофини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари қолгани айтилмоқда.

Интернетда имконли бўлган айрим маълумотларга таянилса, Қирғизистондаги масжидлар сони ҳозир 3 мингга етади.

Мамлакат аҳолисининг 80 фоиздан ортиқроғини эса, мусулмонлар ташкил қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар