‘Давлат чегарасида халқаро террорчи ташкилот аъзолари қўлга олинди’

Бишкек Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик қўмитасига кўра, улар чегара минтақасида қатор террорчилик ҳужумлари уюштириш режасида бўлишган.

Аммо сўз Қирғизистоннинг айнан қай бир давлат билан чегара минтақаси ҳақида кетаётгани очиқланмаган.

Ҳодиса юзасидан расман жиноий иш очилган, қўлга олинган тўрттовлон устидан аллақачон тергов ишлари бошланган.

Ҳибсдагиларнинг айнан қай бир халқаро террорчи ташкилот аъзолари эканликлари ҳозирча номаълум.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Масъулларга кўра, уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари бўлишади.

Ёнларидан эса, "қўлбола гранаталар, ўточарлари дохил бошқа қурол-яроғлар топилган", мусодара қилинган.

Хабарларга кўра, айни шу каби гумонлар билан шу йил бошидан буён Қирғизистонда ўндан ортиқ киши қўлга олинган.

Улардан айримлари Сурияда жанг қилиб қайтган шахслар экани ҳам хабар берилган.

Қирғизистон Толибон, "Исломий Давлат", Ўзбекистон Исломий ҳаракати каби қатор жангари гуруҳларни ўзига таҳдид сифатида кўриб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02