Беш нафар чечен Немцовни ўлдиришда айбланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Заур Дадаев Чечен махсус кучлари сафида хизмат қилган.

Маҳкама хулосасига кўра, Заур Дадаев собиқ Бош вазир ва Президент Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Борис Немцовни Москва марказида отиб ўлдирган.

Қолган тўрт нафар чечен эса унинг шериклари, деб кўрилмоқда. Уларга гўё 250 минг доллар ваъда қилинган.

Айбланганлар барчаси қўйилган айбловларни рад этишмоқда.

Немцовнинг қариндошлари эса қотилликни буюрган киши ҳеч қачон топилмаса керак, деган хавотирдалар.

Рамзан Қодиров:"Немцов Россиянинг душмани эди".

Ҳозирда қотилликка алоқадор кўрилаётган Руслан Муҳиддинов исмли бошқа бир чечен қидирилмоқда. У хорижга қочиб кетган бўлиши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Борис Немцов Владимир Путиннинг ашаддий танцидчиси эди.

Москвадаги маҳкама 8 ой давом этди.

Қотиллик ижрочиси деб кўрилаётган Заур Дадаев эса Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг қўл остида хизмат қилган.

Немцов 1990-йиллари Президент Елциннинг Бош вазири бўлиб ишлаганди.

Кейинроқ Владимир Путиннинг мухолифига айланган.

Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни радиога интервью бериб қайтаётган пайти кўчада отиб ўлдирилган.

55 яшар сиёсатчи ўша пайтда Украинадаги низога Россиянинг алоқасини ўрганаётган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ