Бир миллиондан ортиқ мусулмоннинг тақдири нима бўлади?

Афғонистон Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Халқаро Қочқинлар куни муносабати билан Афғонистон миллий бирдамлик ҳукумати ўзига хос мурожаат билан чиққан.

Халқаро ҳамжамиятдан қайта кучайиб бораётган ички қочқинлар муаммосига жиддийлик ва жадаллик билан эътибор қаратишини сўраган.

Акс-ҳолда бу инсонлар ҳам муҳожиратга юз тутишлари мумкинлиги билан огоҳлантирган.

Хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб, ўтган уч йил ичида бутун Афғонистон бўйлаб дарбадар инсонларнинг сони икки баробарига ортган.

Ҳозирги кунга келиб, уларнинг сони бир миллион кишидан ортган.

Улардан озмунчаси Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатлари билан бевосита чегарадош қатор шимолий ва шимолий-шарқий вилоятлари ҳиссасига ҳам тўғри келади.

Айнан бир неча ўн йиллик урушлар сабаб, ўзга юртлардан бошпана топиб келаётган афғонларнинг сони эса, шундоқ ҳам бир неча миллионлик рақамларни ортда қолдириб келади.

Шундай экан, сиз мавжуд вазиятдан қанчалик хавотирдасиз ва айни муаммонинг ечимини нимада кўрасиз?

Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда - назардан қочирманг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар