Генерал Дўстум тўнғич ўғли Ботирни унаштирди

Ботир Дўстум Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook

Ботир Дўстум ва Белиз Чўлоқларни унаштириш маросими Анқарадаги ҳашаматли меҳмонхоналарнинг бирида бўлиб ўтган.

Шанба кунги маросимда 250 га яқин меҳмон ҳозир бўлган. Унга Афғонистон Ташқи ишлар вазири, ижроий раиси иккинчи муовини ва Балхнинг қудратли ҳокими ҳам ташриф буюришган.

Генерал Дўстум қизини узатаяпти

Ойжамол Дўстум: Отам биз фарзандлари билан маслаҳатлашади

'Агар мен президент бўлганимда...'

Туркия Ташқи ишлар вазирлигидан ҳам қатор юқори мартабали вакиллари кўзга ташланишган.

Би-би-си манбаларига кўра, Афғонистон биринчи вице-президентининг тўнғич ўғли туркиялик юқори мартабали генералнинг қизига унашилган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Генерал-полковник Левент Чўлоқ муайян муддат ISAF кучларининг Кобулдаги бўлинмасига қўмондонлик ҳам қилган.

Ботир Дўстум ва Белиз Чўлоқ Туркиянинг Ғози университетида бирга таҳсил олишган, халқаро ҳуқуқни ўрганишган.

30 ёшли Ботир Дўстум Афғонистон "Миллий Исломий Уйғониш" партияси марказий кенгаши раиси бўлади.

Бундан ташқари, отаси Абдулрашид Дўстум номидаги жамғармага бошчилик қилади, Batur TV хусусий канали соҳиби ҳам саналади.

Ботир Дўстум Афғонистон биринчи вице-президенти оиласидаги тўрт ўғилнинг тўнғичи бўлади.

Генерал Абдулрашид Дўстум беш қиз ва тўрт ўғилнинг отаси бўлади.

Хабарларга кўра, икки ёшнинг никоҳ тўйи келаси йилларга режаланмоқда.

Аён бўлишича, бутун Афғонистон бўйлаб Рамазон ойида юз берган қатор қонли ҳужумлар сабаб, Анқарадаги унаштириш маросимини тор доирада ўтказишга қарор қилинган.

Айни шу маросим теграсида Афғонистондаги уч йирик: "Миллий Исломий Уйғониш", "Исломий Жамият" ва "Миллий Ваҳдат" партиялари янги сиёсий иттифоққа асос солишган.

Шу иттифоқ воситасида ўзлари ҳам аъзоси бўлган миллий бирдамлик ҳукуматини қулашдан асраб қолиш мақсадида эканликларини билдиришган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар