Россия: Бу йил Москвада ‘ёз бўлмайди’ми?

Москва Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Бундай башорат билан "Фобос" об-ҳавони кузатиш марказининг етакчи ходими чиққан.

Евгений Тишковецнинг RT каналига берган суҳбатида айтишича, москваликлар бу йил жазирама ёзга умид қилишмаса ҳам бўлади.

Москвадаги довул: ўзбекистонликлар орасида талофат борми?

'Россия осмонида метеорит ёмғири эмас, метеорит портлашлари юз берган'

"Менимча, Марказий Россияда ортиқ ёз бўлмайди. 25-30 даража иссиқ бўлишига оид бирор бир некбин башорат йўқ".

"Фақат бироз иссиқ бўлиши мумкин. Ёз узуқ-юлуқ бўлади. Бу каби ҳавода, ҳатто, чўмилиш мавсумини очишимизга ҳам кўзим етмайди".

"Фақат довюракларгина бундан мустасно бўлишлари мумкин", - деб айтган Евгений Тишковец.

Ўтган жума куни Москва шаҳри ва Подмосковьеда ёз ойларида мутлақ ғайриодатий бўлган табиий офат кузатилган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Кутилмаганда турган кучли шамол, шиддатли ёмғир ва дўллар маҳаллий аҳолини шошириб қўйган.

Ҳодисада бир неча кишининг қурбон бўлиб, яна бир қанчасининг яраланганига оид хабарлар ҳам олинган.

Қурбонларнинг Марказий Осиё фуқаролари эканликлари ҳам айтилганди.

Хабарларга кўра, 30 июнь куни қарийб бир ойлик миқдоридаги ёғин ёғиб берган.

Мутахассисларга кўра, Москвада ўтган 14 йил мобайнида бунақа совуқ июнь кузатилмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар