Ўзбекистонлик эксперт нигоҳида ким ҳақ: Мэттисми ё Столтенберг?

Раббимов Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

АҚШ Мудофаа вазири ва НАТО Бош котиби 2014 йилги оммавий сафарбарлик юзасидан "тортишиб қолишган".

Жеймс Мэттисга кўра, ўшанда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб, жуда шошишган.

Аммо, Йенс Столтенбергга кўра, бу - жуда тўғри, ўз вақтида берилган қарор бўлган.

'Ўзбекистон Афғонистонга қарашини ўзгартирмоқда'

Мирзиёев Афғонистон бўйича махсус вакил тайинлади

Икковлон ўртасидаги бу каби фикрлар келишмовчилиги НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Брюсселдаги сўнгги саммити ортидан уюштирилган матбуот анжумани чоғида кузатилган.

2011 йилда Ўзбекистонга бевосита чегарадош Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг сони 100 мингдан ортган.

Суҳбат тафсилотлари видеолавҳамизда.

Ғарб бошчилигидаги иттифоқ қўшинларининг 2014 йилги оммавий сафарбарлиги ортидан эса, Афғонистонда 13 ярим мингга яқин хорижий аскар қолган.

Улардан аксариятини яқинда қайта жанговар амалиётлар олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритган Америка аскарлари ташкил этишади.

Республикачи президент Дональд Трамп бошчилиги остидаги янги АҚШ маъмурияти ва НАТО ҳозирга келиб, Афғонистондаги қўшинлари сонини яна бир неча мингтага оширмоқчи.

Аммо шунча катта сондаги хорижий иттифоқ қўшинларининг 13 йиллик ҳозирлиги ортидан ҳам, афғон можароси на-да ҳарбий ва на-да сиёсий йўлда ечим топган.

Ўтган уч йил давомийда эса, Афғонистон қайта зўравонликлар гирдобига ботган.

Бутун мамлакат бўйлаб толиблар қайта фаоллашиши баробарида Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи ҳам Афғонистонга ҳар томондан сизиб киришга муваффақ бўлган.

Шундай экан, 2014 йилги оммавий сафарбарликка берган баҳоларида ким ҳақ? - АҚШ Мудофаа вазирими ва ёки НАТО Бош котиби?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Франциядан асли ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар