‘Ҳамжинсбозликдан даволатишгани учун’ узр сўрашади, товон тўлашади

Хитой Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Хитой марказидаги маҳкама худди ана шундай қарорга келган.

2015 йил Ю ни аёли ва яқинлари Хэнань вилоятидаги руҳий хасталиклар касалхонасига ётқизишади.

Уни касалхонада 19 кун "даволашади", турли уколлар қилишади, ҳапдорилар беришади.

Ё ўласан, ё жинсингни алмаштирасан

Гейлар қуролланмоқда. Сиз нима дейсиз?

Яқинларининг зўри билан "даволаниш"га мажбур бўлган Ю маҳкамага мурожаат қилади.

Маҳкама Ю жамиятга хавф туғдирмагани боис, бу - инсон ҳуқуқларининг бузилиши, деб топади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Май ойида маҳкама Ю га "жинсий мойилликнинг бузилиши" ташхисини қўйган касалхонага талаб билан чиқади.

Маҳаллий газета орқали Ю дан кечирим сўраши ва $735 АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлашини сўрайди.

2001 йилгача ҳамжинсбозлик Хитойда даволаниши зарур бўлган руҳий хасталик сифатида кўриб келинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02