ИШИД қўмондонининг ўғли 10 йилга кесилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter
Image caption Гулмурод Ҳалимов

Тожикистон Ички ишлар вазирининг собиқ полковниги, кейинроқ ИШИДнинг қўмондонларидан бирига айланган Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли Душанбе шаҳар маҳкамаси томонидан 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бу ҳақда Тожикистоннинг Азия Плюс агентлиги хабар қилмоқда.

Беҳруз Ҳалимов 18 ёшда ва 10 йилни қаттиқ тартибдаги колонияда ўтказади.

Интернетда Тожик полковниги фотосурати тарқалди

Ҳалимовнинг хотини Сурияга кетган

Интерпол рўйхатида

Унинг отаси Гулмурод Ҳалимов бундан икки йил аввал Тожикистонни тарк этган ва Яқин Шарқда ИШИД сафларига қўшилган эди.

Маҳкамада Беҳруз Ҳалимов ўз отасининг танишлари билан ижтимоий тармоқларда алоқада бўлгани ва Ироқ ёки Сурияга жиҳод учун сафар қилиш ниятидалиги даъво қилинган.

Маҳкамага кўра, Ҳалимов унинг яқинлари ҳукм устидан шикоят қилишмаган.

Беҳруз Ҳалимов ўтган йили Варзоб туманида ўрта мактабни тугатган ва майда тижорат билан шуғулланаётган бўлган.

Гулмурод Ҳалимовнинг қариндошлари ўлдирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot
Image caption Ҳалимов ИШИД тарғибот видеосида

Тожикистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Восеъ туманини Ибрати қишлоғида Гулмурод Ҳалимовнинг қариндошлари билан отишма рўй берган.

Вазирлик бошқа тафсилотларни ошкор этмаган, аммо қатор матбуот хабарларида Ҳалимовнинг тўрт қариндоши ўлдирилгани айтилмоқда, деб ёзади Азия Плюс агентлиги.

Муқаддам Гулмурод Ҳалимовнинг яралангани ва ўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган.

У Тожик ҳукуматини мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш ва таъқибда айблаб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ходимлари ва меҳнат муҳожирларини ўзидан ўрнак олиб ИШИДга қўшилишга чақирган.

Гулмурод Ҳалимовнинг иккинчи хотини Ҳумайро Мирова вояга етмаган тўрт фарзандини олиб Тожикистондан қочиб чиқиб эрининг олдига етиб олгани ҳақидаги хабарлар 2016 йил февралида тарқалди.

Тожикистонда 43 ёшли Ҳумайро Мирова устидан "қуролли можарода иштирок этиш ва одам ёллаш" банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Сурияга қочган полковникнинг биринчи оиласи ва саккиз фарзанди унинг ота-онаси билан Тожикистоннинг Варзоб туманидаги қишлоқда яшайди.

Тожикистон махсус қўшинлари қўмондони бўлгани пайтида Гулмурод Ҳалимов АҚШда махсус тайёргарликдан ҳам ўтган.

Шу сабабли АҚШ Гулмурод Ҳалимовнинг қаердалигини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 3 миллион доллар мукофот пули эълон қилган.

Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар