Трамп Россияга: "Украинани беқарорлаштиришни тўхтатинг!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption АҚШ президенти

АҚШ президенти Россияни Украина ва бошқа давлатларда "беқарорлаштириш амалларини" тўхтатишга чақирган.

Шунингдек, у Россиядан Сурия ва Эрон каби "душман давлатларни" дастакламасликни, қайтага "масъулиятли давлатлар жамоасига" қўшилиши кераклигини урғулаган.

Трамп Шимолий Кореяни огоҳлантирди

Трамп чиқишида ҳавога Россия байроқлари улоқтирилди

Трамп Россия билан ишлашни истайди

Кремль Трампнинг бу чиқишини рад этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption "Украинани тинч қўйинг"

Президент Трамп Ҳамбургда Россия президенти Владимир Путин билан илк бор учрашади.

Трамп учун бу учрашувлар енгил кечмайдиган кўринади.

Германия канцлери Ангела Меркел ҳам АҚШ президенти билан иқлим илиши борасида қарама-қарши фикрларга эга.

Иқлим илиши бўйича Париж шартномасини АҚШ ўтган ой тарк этган эди.

Йирик йигирмалик давлатларининг саммитида норозилик намойишлари 100 мингга яқин одамларни жалб қилиши тахмин қилинмоқда.

Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02