Душанбеда CASA-1000 лойиҳаси муҳокама қилинди

Image caption Тожикистон ва Покистон ҳайъатлари музокаралари

Пойтахт Душанбеда Афғонистон, Тожикистон президентлари, Покистон ва Қирғизистон бош вазирлари электр узатиш лойиҳаси - CASA-1000нинг ҳаётга татбиқ этилишини муҳокама этиш учун йиғилганлар.

Тожикистон Покистоннинг энергетика бозорига кирмоқчи

Атамбоевнинг CASA-1000 тақдимотига бормаслиги эълон қилинди

Тожикистонда CASA-1000 лойиҳаси ишга туширилди

Йиғилиш арафасида Душанбега сафар қилган Покистон Бош вазири Навоз Шариф Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан икки мамлакат ўртасдаги алоқаларни ривожлантириш ва CASA-1000 лойиҳаси хусусида сўзлашган.

Мазкур лойиҳа доирасида марказий ва жануби шарқий Осиё мамлакатларини нафақат электр қуввати билан таъминлаш, балки янги иш жойларини яратишга умид қилинмоқда.

Лойиҳа режаси 3 йил аввал тасдиқланган, баъзи маълумотларга кўра янаги йили, бошқа маълумотларга кўра, 3 йилдан кейин ишга тушиши режаланган.

Душанбеда йиғилган тўрт давлат раҳбарлари биргаликда CASA-1000ни илгари суриш йўлларини мубоҳаса этганлар.

Хусусан, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон қурилиш ишлари режадагидан ортда қолаётганини танқид қилган.

Режага кўра, ушбу тизим ишга тушган вақти Тожикистон ва Қирғизистондан электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга доимий равишда етказиш имконияти юзага келади.

Жаҳон Банки молия ажратган ва лойиҳани қўлламоқда.

Учрашувда электр энергияси савдоси ва иқтисодий ҳамкорликдан ташқари, минтақавий хавфсизлик ва таҳдидлар масаласида ҳам сўз борган.

Душанбеда, шунингдек, Покистон Бош вазири Навоз Шариф ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани яккама-якка учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар борасида мулоқот қилишлари режаланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ