Дўстум, Ато Нур ва Муҳақиқ Афғонистонни ‘қутқаришмоқчи’?!.

Янги коалиция Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook

Афғонистондаги уч йирик: "Миллий Исломий Уйғониш", "Исломий Жамият" ва "Миллий Ваҳдат" партиялари куни-кеча Туркияда асос солган янги сиёсий иттифоқ худди шу мақсадни кўзда тутган.

Улар шу иттифоқ воситасида ўзлари ҳам аъзоси бўлган миллий бирдамлик ҳукуматини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, қулашдан асраб қолиш мақсадида эканликларини билдиришган.

Видеомулоқотимизни томоша қилинг.

Генерал Абдулрашид Дўстум нима қилмоқчи?

Генерал Дўстум кетди, аммо 'қайтади'

Бу уч партия раҳбарлари эса, Афғонистон биринчи вице-президенти, ижроий раиси иккинчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири ва Ўзбекистонга бевосита чегарадош шимолий Балх вилоятининг қудратли ҳокими бўлишади.

Аммо янги сиёсий иттифоқ аллақачон Афғонистон ичкариси ва ташқарисида қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлиб улгурган.

Бир томон наздида, у Афғонистоннинг фойдасига хизмат қилади. Йирик сиёсий партияларнинг бир ёқадан бош чиқариши - ислоҳотларга тезроқ қўл уриши учун президент Ғанийга сиёсий босимни кучайтиради.

Янги сиёсий коалиция танқидчиларига кўра, у вазиятни янада издан чиқариб, сиёсий таназзул ва ҳатто, фуқаролар урушига етаклаши мумкин.

Шундай экан, қай бир тараф ўз баҳосида ҳақ?

Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримиз худди шу ҳақда. Назардан қочирманг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар