Дижей афғон қизи: ‘яхши қиз бўлмадинг дейишса, дейишаверсин’

Германия Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Фатҳия Қозий ҳозир 28 ёшда. Техно дижей ва продюсер. Асли афғонистонлик. Аммо Гамбургда яшайди.

Ота-онаси 1980 йилда Кобулдан Германиянинг Касел шаҳрига қочиб келишган.

Орадан тўққиз йил ўтиб, Фатҳия туғилган. Фатҳия техно мусиқа билан илк бор 15 ёшда экан, Франкфуртдаги машҳур техно клубда ошно бўлади.

Аммо анъанадор бўлган ота-онаси қизларининг бу каби танловини маъқуллашмайди.

Фатҳия эса, бунга бунга жавобан уйдан кетишга қарор қилади.

Қолган тафсилотлари эса, видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Афғон қизи Сусан юлдуз рэппер бўлмоқчи

"Мен ўшанда 16 ёшда эдим. Аммо, аксинча, ўртадаги масофа бизни янада яқинлаштирди. Кутилмаганда менга теккан эркинлик жуда фойдали бўлди. "Қаерга кетаяпсан, нима қиласан, қачон қайтасан? Бошқа оилалар биз ҳақимизда нима деб ўйлашади? Сен яхши афғон қизи чиқмадингми, балки? Муҳандис, ҳуқуқшунос ёки шифокор бўлмадинг. Бу - аксарият афғон ота-оналарининг орзуси. Яхши бир мактабга бор, афғон эр топ, мусулмон қизи бўлиб, эртароқ оила қургин, деган гап-сўзлардан қутилдим".

Бироқ Фатҳия доимо ўз ҳаётини бошқача тасаввур қилган.

"Болалигимдан хонанда бўлишни истаганман. Ўз орзуларим ҳақида онамга айтганимда эса, у киши йўқ, деган. 21 ёшимда тунги клубларга чиқишни, тунги ҳаётнинг ростмана таъмини татишни бошладим. Аммо ўшанда ҳам дижей бўлишим хаёлимга келмаган".

2015 йилда Фатҳиялар оиласида фожеа юз беради. Кутилмаганда отаси хасталаниб, вафот этади. Фатҳия мусиқадан паноҳ топади. Ўша пайтда дижей бўлган йигити ўз санъатини унга ҳам ўргатади.

Техно мусиқа соҳасида аёл дижей бўлиш ҳануз осон иш эмас. Аммо Фатҳия ҳам ички ва ҳам ташқи тўсиқларни енгиб ўтишга муваффақ бўлган. Ҳозир клублар, фестиваллар ва базмларда бемалол дижейлик қилади. Гамбургдаги машҳур клубнинг доимий аъзоси. Германия ёрлиғи остида янги мусиқий альбоми чиқмоқчи.

"Барча афғон қизларига маслаҳатим шуки, доимо орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилишсин, "оҳ, яхши қиз бўлгин", дегувчиларнинг гапларига қулоқ солишмасин".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар