Уйда, тўйда, азада хотинингиз исмини айтишнинг нимаси ёмон?

Афғон аёллари Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Афғонистонда камдан-кам эркаклар ўз аёлларини исми билан айтиб чақиришади.

Хотин, онаси ёки фалончининг опаси ёки синглиси, дейишади.

Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда - назардан қочирманг.

'Афғонистон - аёллар учун энг хавфли мамлакат'

Афғонистоннинг биринчи хоними нималар қилмоқчи?

Ҳатто, тўй таклифномалари, қабр тошларида ҳам келин ва аёлнинг ўз исми ёзилмайди.

Бу ерда фалончининг хотини дафн этилган, деб битилади.

Бу каби ҳолат шу кунларда аксарияти хотин-қизлардан иборат Афғонистон ташқарисидаги қатор фаолларнинг норозиликларига сабаб бўлган.

Улар ўз норозиликларининг ифодаси сифатида ижтимоий мулоқот тармоқларида махсус кампанияга қўл уришган.

Бу борада сиз қандай фикрдасиз? Аёлни ўз исми билан айтиб чақирса нима бўлади? Бунинг нимаси яхшию нимаси ёмон?

Сизнингча, нима учун Афғонистон ва аксарият минтақа давлатларида бу каби анъана шаклланган?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар