"Турмушга чиқишга ҳали ёшман"

сайкал

Қирғизистонлик талаба қизнинг эрта турмушга чиқишга қарши ўзига хос норозилик видеоси машҳурлашиб кетган. 21 ёшли талаба Сайкал Жумалиева видеода Қирғизистон қишлоқларига хос кийимда 70 йилларнинг қўшиғига рақсга тушган.

Бишкекда ўқийдиган 21 яшар Сайкални ота-онаси қишлоққа қайтишини ва турмушга чиқишини исташади.

"Қишлоқда қишин-ёзин меҳнат тугамайди. Келинлар бир ишни тугатиб, бошқасига уннашади. Ҳафтада 24 соатдан ишлашади", - дейди у.

Қирғизистонлик жасур қизнинг видеосини томоша қилиш учун линкни босинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ