Қозоғистон Россиядан яна 16 та қирувчи учоқ сотиб олади

Фото муаллифлик ҳуқуқи MONEY SHARMA
Image caption Su-30

Россиянинг Su-30SM қирувчи учоқларидан 16 донасига Қозоғистон харидор бўлмоқда.

Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари хабар беришмоқда.

Ҳарбий учоқлар қачон Қозоғистонга етиб келиши ҳозирча номаълум.

Қозоғистон ҳарбий учоғи ҳалокатга учради

Қозоғистонда вертолёт ҳалокатга учраган

Қирғизистонга Қозоғистондан ҳарбий ёрдам

Фото муаллифлик ҳуқуқи ROSLAN RAHMAN
Image caption Su-30

Россия Ҳарбий-Техник ҳамкорлик федерал хизматининг директори ТАСС ахборот агентлигига Қозоғистон билан сўнгги савдо 2013 йилда имзоланган шартномага мувофиқ эканини айтган.

Ўтган йил Қозоғистон айни русумдаги 2 та учоққа эга бўлган.

Хабарларга кўра, Қозоғистонда ҳозир Su-30SM русумидаги 6 та учоқ бор.

Қозоғистонга Россия шунингдек, тўртта жанговар вертолёт етказиб бериши режаланган.

Қозоғистон Марказий Осиёда энг яхши қуролли кучларга соҳиб армиялардан бирига эгалиги айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02