Уйғурлар энди Мисрдан ҳам депортация этилишлари мумкин

Хитой Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty

Ўтган икки ҳафта давомида амалга оширилган устма-уст ҳибслар Мисрдан бошпана топган айрим хитойлик уйғурларни қўрқитган.

Хабарларга кўра, улар Мисрни тарк этиш ёки яширинишга мажбур бўлишган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Туркия рейдларида уйғурлар ҳибсга олинди

Таиланддаги уйғурлар очлик эълон қилганлар

Агар, расмий Қоҳиранинг изоҳига таянилса, ҳибсга олинганлар ноқонуний муҳожирлар бўлишган.

"Бу - Мисрдаги уйғурларнинг таъқиб этилиши эмас ва одатий текширувдир".

Аммо инсон ҳуқуқлари фаоллари жиддий хавотирда.

Уларнинг таъкидлашларича, ортга депортация қилинишган тақдирда, бу уйғурлар Хитойда ўзбошимча ҳибс ва қийноқлар таҳдиди остида қолишади.

Айримларини жангариликда айблаб, Хитой бу миллий озчиликка, йилларки, тазйиқлар ўтказиб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар