Тожик исломий партияси террочилар рўйхатида

Тожикистон Ислом уйғониш партияси рамзи Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг қароргоҳи Тошкентда бўлган Минтақавий Аксилтеррор структураси мухолифатдаги Тожикистон Ислом уйғониш партиясини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Шунингдек, Шанхай ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 3000 дан ортиқ фуқаросини халқаро қидирувга берган.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Тожикистон Ислом уйғониш партияси собиқ СССР ҳудудидаги ягона исломий сиёсий ва Тожикистон парламентида ўринга эга бўлган партия эди.

Тожикистон Ислом Уйғониш партияси 'террорчи ташкилот' деб эълон қилинди

Тожик расмийлари 2015 йили сентябридаги Тожикистондаги қонли ҳодисаларда Ислом уйғониш партиясини айблади, партия фаолиятини тақиқлаб, аъзоларини ҳибсга олди.

Исломий партия зўравонликларга алоқадорлигини рад этади, босимларни Президент Имомали Раҳмоннинг мухолифларини сиёсий саҳнадан сиқиб чиқариш ҳаракатлари деб баҳолайди.

Ислом Уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирий ва партия фаоллари ватанини тарк этишга мажбур бўлганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ