Аркадағ яна бир маҳоратини намойиш этди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Фото муаллифлик ҳуқуқи chrono-tm.org
Image caption Яқиндагина Президент Бердимуҳамедов ёдимда деб куйлаганди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг моҳир мерган, кучли қўмондон эканини намойиш этган.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Бундан олдин кўпчилик яқинда ўзининг 60 ёшлик юбилейини нишонлаган жаноб Бердимуҳамедовни педагог, стоматолог, медицина фанлари доктори, иқтисодий фанлар доктори, Туркманистон Фанлар академиясининг академиги, моҳир чавандоз, автомобиль пойгачиси, ёзувчи, шоир, қўшиқчи, бастакор, доривор гиёҳлар билимдони сифатида билар эди.

Бердимуҳамедов ёдимда деб куйлади

Ашхободдаги автопойга Президент Бердимуҳамедов ғалабаси билан тугади

Туркманистон президенти доривор гиёҳларни ўрганмоқда

Гурбангули Бердимуҳамедов классик кураш ва милтиқдан отиш бўйича Туркманистон чемпиони ҳам бўлган.

Image caption Жаноб Бердимуҳамедовнинг мерганлик ва ҳарбий маҳорати кўпчиликка нотаниш эди.

У каратэ бўйича 10-дан, таэквандо бўйича қора белбоғ соҳиби ҳамдир.

Туркманистоннинг "Altyn asyr" телеканалида кўрсатилган кўрсатувда Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг кўпчиликка нотаниш жанговар қобилиятини намойиш этган.

Видеони Туркман мухолифатининг "Хроника Туркменистана" веб-сайти тарқатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ