Шимолий Афғонистон: ‘Жангарилар ўнлаб одамни қириб ташлашди’

Сарипул Фото муаллифлик ҳуқуқи Map

Афғон мулозимларига кўра, Сарипулдаги ҳужум Толибон ва ИШИД жангариларининг иши бўлган.

Ҳужумчилар аввалига вилоятнинг Мирзаваланг минтақасидаги полиция назорат нуқтасига ҳужум қилишган.

Толибон ва ИШИД Афғонистон шимолида илк бор тўқнашди

Афғонистон шимоли яна бир ҳалокатли ҳужумга саҳна бўлди

Кейин қишлоққа бостириб киришган, аёллар ва болалар дохил камида "50 кишини қириб ташлашган".

Сарипул вилоят ҳокими матбуот воизининг айтишича, "улар ноинсоний бир шаклда, шафқатсизларча ўлдирилган".

Қурбонлар аксариятининг шиа мусулмонлари эканликлари айтилмоқда.

Расмий хабарларга кўра, жангариларнинг ҳужумларида, бундан ташқари, ўнга яқин афғон ҳарбийси ҳам ўлдирилган.

Маълум қилинишича, бу жангарилар сафларида хорижликлари ҳам бўлган.

Афғонистон Толибон ҳаракати расмийларнинг бу баёнотларини рад этиб чиққан.

Жангарилари минтақадаги ҳукумат томонидан дастакланган 28 нафар ярим ҳарбийларни ўлдирганликларини айтган.

ИШИД жангарилари эса, ҳозирча жим, бу хусусда ўз муносабатларини расман билдиришмаган.

Афғонистон президенти ва ижроий раиси эса, катта сондаги тинч фуқароларнинг ўлдирилишини кескин қоралашган.

Сарипулдаги қонли ҳужумни, ҳатто, "уруш жинояти"га тенглаштиришган.

Сўнгги ойларда бутун Афғонистон бўйлаб жангарилар ҳужумларининг янада фаоллашгани кузатилади.

Агар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига таянилса, биргина жорий йилнинг олти ойида қарийб 2 мингга яқин тинч фуқаро ўлдирилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02