Афғонистон: Толибон бир кунда 100 га яқин кишини ўлдирди

Сўнгги қонли ҳужумларга шарқий Гардез ва Ғазна саҳна бўлган.
Полиция тайёргарлик маркази ва вилоят ҳокимлиги биноси нишонга олинган.
Устма-уст ҳужумда 70 дан ортиқ киши қурбон бўлган. 200 га яқини яраланган.
Уларнинг аксарияти оддий одамлар, қурбонлар сони янада ортиши мумкин.
Тафсилотлари видеолавҳамизда, назардан қочирманг.
Шимолий Афғонистон: 'Жангарилар ўнлаб одамни қириб ташлашди'
Афғонистон: 'Битта ҳам ИШИД жангарисини қолдирмаймиз'
Бир бошлиғи дохил ўнлаб полиция ходимлари ҳам қурбон бўлишган.
Масъулларга кўра, биргина Гардезнинг ўзида олти ҳужумчи ўлдирилган.
Афғонистон яқин-ўртада бу каби қонли ҳужумга саҳна бўлмаганди.
Ҳар икки вилоятдан хабар тафсилотлари келишда давом этмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02