Ўзбекистон Эрон нефтининг янги мижозига айланадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Official
Image caption Ўзбекистон Эрон билан алоқаларни кенгайтирмоқчи

Эрон Ўзбекистоннинг энергияга эҳтиёжини тўлиқ таъминлашга тайёр.

Видеони YouTube каналимизда томоша қилинг.

Бу ҳақда Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилган.

Руҳоний Теҳронда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазизни Комиловни қабул қилган.

Комилов ўзбек томони Эрон билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларни кенгайтириш ниятида эканини айтган.

Комиловга Эронга сафарида Ўзбекнефтегаз раҳбари ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилмоқда.

Эрон Нефть вазири Бижон Занганеҳга кўра, ўзбек нефт саноатининг имкони чекланган.

Ҳозирда ўзбек томони Эрон нефтини темир йўл орқали импорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистондан Россия нефти транзитига рухсат олганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ёнилғи тақчиллиги сақланиб қолаётир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02