Янги сўров: ‘Ҳамма некбиндек, фақат ўзбеклар эмас...’

Афғонистон Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Сўров иштирокчиларининг ярмидан кўпроғига кўра, Афғонистон янглиш йўлдан кетмоқда.

39 фоизга яқини эса, агар имкони бўлса, ҳозирнинг ўзида мамлакатни тарк этишга тайёр.

Уларнинг айтишларича, бунинг асосий сабаби - хавфсизлик билан боғлиқ вазият бўлади.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Жамғармага кўра, бунақаси ўтган ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнида иккинчи бор кузатилиши бўлади, холос.

Сўров натижаларидан аён бўлишича, ҳозир Афғонистон аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи ўз жонидан хатарда.

Афғон полицияси одамлар юрагига жой топмоқдами?

'Афғонистон - аёллар учун энг хавфли мамлакат'

Худди шу манзарада афғон халқининг фақат ярмидан кўпроғи амалдаги президент Муҳаммад Ашраф Ғанийга ишонади.

Шунга қарамай, ўтган тўрт йил ичида Афғонистон аҳолиси орасида хушбинлик ҳисси бироз кучайгани маълум бўлган.

Аммо, шунда ҳам, мамлакатда сонлари бир неча миллион экани тахмин этилувчи ўзбеклар бундан мустасно экан.

Афғонистоннинг бошқа миллатга мансуб аҳолисида эса, нисбатан некбинлик кайфияти кўзга ташланган.

Янги сўров шу йил июль ойида бутун Афғонистон бўйлаб, асосан қишлоқ ҳудудларида олиб борилган.

Бошқа томондан, Афғонистон шимолида катта қудратга эга ва афғон сиёсатидаги "муҳим ўйинчилардан бири" сифатида кўрилувчи генерал Абдулрашид Дўстум, ярим йилдирки, Туркияда қолаётган бир пайтга тўғри келган.

19 май куни шу йил бошидан буён тан қўриқчилари сиёсий мухолифи Аҳмад Ишчининг жинсий ва жисмоний зўравонликка оид иддаолари билан боғлиқ жиноий иш марказида қолаётган ўзбек генералининг Анқарага жўнаб кетганига оид хабарлар олинган.

Афғонистон биринчи вице-президентининг айни шу жиноий иш манзарасида кузатилган кутилмаган сафари унинг Туркияга ўз ихтиёри билан муҳожиратга юз тутган бўлиши мумкинлигига оид талқинларга ҳам сабаб бўлмай қолмаган.

Аммо партияси воизи ортидан, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам, генерал Абдулрашид Дўстум Анқарага одатий тиббий текширувдан ўтиш ва дам олиш учун келганини айтиб чиққан.

Вазирлик Афғонистон биринчи вице-президентининг ўзи истаган пайтда бемалол ортга қайтиши мумкинлигини баён қилган.

Яқинда Дўстум тан қўриқчиларининг айни жиноий иш доирасида сиртдан қамоқ жазоларига ҳукм этилишганига оид хабарлар ҳам олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар