Тожик муҳожирлари ТНТни маҳкамага беришди

Рус тақирбошлари
Image caption Россиянинг йирик шаҳарларида хорижий меҳнат муҳожирларига нисбатан ўта салбий фикр шаклланган

Россиядаги "Тожикистон меҳнат муҳожирлари ҳаракати" Москванинг ТНТ телеканали тайёрлаган "Наша Раша" кўрсатуви ва бадиий фильми намоишини тўхтатишни сўраб, мамлакат прокуратурасига мурожаат қилишди.

Ташкилот раҳбарларига кўра, ТНТ телеканалининг меҳнат муҳожирлари ҳаётига бағишланган кўрсатувлари Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларини масхара ва ёмон отлиқ қилишга қаратилган.

ТНТ расмийлари телеканалга қўйилган айбловлар асоссиз эканини айтишади.

Россиядаги тожик жамоаси фаолларига кўра, ТНТ телеканалининг "Наша Раша" кўрсатуви ва бу кўрсатув асосида тайёрланган "Яйца судьбы", яъни "Тақдир тухумлари" фильми нафақат Тожикистонликлар, балки бутун Марказий Осиёлик муҳожирларни бадном қилишга қаратилган.

Россиядаги "Тожикистон меҳнат муҳожирлари ҳаракати" раҳбари Каромат Шарипов фикрича, Россия прокуратураси "Наша раша" кўрсатувларига таъқиқ киритиши лозим.

"Бу кўрсатувлар фақат меҳнат муҳожирларига қарши қаратилмаган. Бу - тожик халқига қилинган ахлоқий қатлиом, деб ҳисоблайман. Ушбу барномга Тожикистон ҳукумати билдирган нота норозилигига қарамасдан тожик халқини ҳақоратлаш бир неча йидлан буён давом этмоқда. "Наша раша" барномалари Россияда тожикистонлик муҳожирлар тартибсизлигларига туртки бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун Россия ҳукумати муҳожирларни қораловчи бу телеканал барномаларига таъқиқ киритиши лозим," дейди Каромат Шарипов.

Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам "Наша Раша" барномаларидан норози эканликларини билдиришади.

ТНТ телеканали расмийлари қўйилган айбловлар "асоссиз," деган фикрдалар.

"Наша Раша" кўрсатувлари қаҳрамонларининг бирор миллатга тегишли эканликлари кўрсатилмагани айтилади.

Москвалик ёзувчи Ольга Славникованинг фикрича, Россиядаги тожик диаспораси лидерларининг "Наша Раша" кўрсатувларига нисбатан норозиликлари унчалик тўғри эмас.

"Муаммо бу ерда тожик диаспораси раҳбарларининг россияликлар менталитетини тушунмасликларида, деб ўйлайман. Аслида олганда "Наша Раша" кўрсатувлари кўрсатувлари қаҳрамонлари Равшан ва Жамшуд россияликларнинг севимли қаҳрамонларига айланган. Албатта, муҳожирлар жуда кулгили тасвирланган, лекин шу қаторда улар ақлли ва уддабуро кўрсатилган," дейди ёзувчи Ольга Славникова.

Россия телеканаллари орасида ТНТ телеканали унчалик машҳур эмас. Лекин телеканалнинг "Наша раша" кўрсатуви Россияда юқори рейтингли кўрсатувлар сафида туради.

Бош қаҳрамонлар - Равшан ва Жамшуд ролларининг ижрочилари - Михаил Галустян и Валерий Магдаш Россия телевидение юлдузларига айланган.