Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Душанбе ва Тошкент БМТ Бош котибининг чақириқларига қулоқ соладими?

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Роғун ГЭСи лойиҳаси юзасидан халқаро экспертиза хулосаси эълон қилингунига қадар томонларни бир тарафлама ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

Тожикистон аллақачон қурилиш ишларини бошлаб юборган ва Роғун учун жамғарилиши керак бўлган қарийб бир ярим миллард доллар маблағни тўплаш кампанияси авжида.

Тожикистоннинг "Ховар" хабар агентлиги Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг: "Роғун қурилиши қушниларнинг манфаатларига зид эмас", деган сўзларини келтиради.

Хўш, расмий Душанбе ва Тошкент БМТ Бош котибининг чақириқларига қулок соладими?

Би-би-си Тожикистонлик мустақил журналист Зафар Сўфий ҳамда Ўзбекистондан таниқли адиб ва публицист Дадахон Нурийни суҳбатга чорлади.

Суҳбатни аввалига Зафар Сўфий бошлаб берди.