Хитойлик тадбиркор Хуанг Гуангю 14 йилга озодликдан маҳрум этилди

Хуанг Гуангю Хитойнинг энг бой одами бўлган
Image caption Хуанг Гуангю Хитойнинг энг бой одами бўлган

Хитой давлат матбуотининг хабар қилишича, тадбиркор ва бизнес корчалони Хуанг Гуангю 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Маҳкама ҳукми Хитой давлат телевидениеси орқали эълон қилинган.

Хуанг Гуангю Пекиндаги маҳкама томонидан пора бериш, қимматбаҳо қоғозлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳамда ноқонуний тижорий битимлар тузишда айбдор деб топилган.

Шунингдек, унга 90 миллион долларлик жарима солинган, 30 миллион долларга тенг мол-мулки мусодара қилинган. Жаноб Хуанг 2008 йилда Хитойнинг энг бой тадбиркори деб топилиши ортидан кўп ўтмай ҳибсга олинган эди.

У қарийб 30 йил муқаддам мактабни ташлаб кетганидан сўнг йўқ ердан миллиард долларлик бизнесни йўлга қўйган. Аста-секин Хуанг Гуангюнинг бизнеси ўса борган ва Хитой бўйлаб 1300дан ортиқ дўконлар очган.

Хитойда электрон жиҳозлар билан савдо қилувчи "Гомэ" ширкатига асос солган Хуанг Гуангюнинг бойлиги 6 миллиард доллардан кўпроқ деб тахмин қилинади.

Бу мавзуда батафсилроқ