ОХҲТ Қирғизистон референдумини кузатиш учун ҳайъат жўнатади

Қирғизистон
Image caption Қирғизистонда демократия ўрнатиш нималарга боғлиқ?

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Қирғизистонда бўлиб ўтадиган референдумни кузатиш учун ҳайъат жўнатишини маълум қилди.

Конституциявий ўзгартиришлар борасидаги референдум 27 июнда режаланган.

Мазкур сиёсий жараён Марказий Осиё мамлакатида демократия томон йирик қадамлар ташлаш учун ноёб имконият сифатида кўрилмоқда.

Қирғизистон халқи "Тўртинчи Республика" борасида некбин гапиришмоқда. Коммунистлар Асқар Акаев ва Қурмонбек Бакиевлар одамларнинг демократия борасидаги истак-хоҳишларини амалга ошира олмадилар. "Тўртинчи Республика" омадсиз ном бўлиши мумкин. Чунки, 1945-1958 йиллардаги Франса 4-Республикаси беқарорлигини билан ном чиқарганди.

Аммо, Қирғизистонда барқарорлик учун кучли истак мавжуд. Бошқа томондан коррупцияга ботган диктаторлик ҳукумати қудратда эмас. Кўндаланг турган савол эса, жорий ҳукумат буни барпо этишга қодир бўла оладими йўқлигидир.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Қирғизистонда 2007 ва 2009 йилларда ўтган сайловлар ташкилот андазаларида мос тушмаганини қайд этганди.

Бу сафар ОХҲТга некбинликка асос бўладиган айрим омиллар жамланган ҳисобот керак: муваққат ҳукумат "демократияга қайтиш"га бел боғлаган, конституцияда президент қудратини чеклаш ва парламентга кўпроқ иқтидор бериш, матбуотни нисбатан эркинлаштиришни режаламоқда.

Бунга қўшимча Муваққат ҳукумат раҳбари Роза Ўтунбаеванинг узоқ муддатли сиёсий орзулари йўқлигини намойиш этди ва у 2011 йил президентлик сайловларидан кейин қудратни топширишини айтди.

Аммо, хавотирга асос бўладиган сабаблар йўқ эмас. Сайловчилар рўйхатининг қанчалар аниқ экани борасидаги савол очиқ қолмоқда. Ва айрим ёмон кайфиятдаги сиёсатчилар референдум ва сайловларга халақит бериш билан таҳдид қилишган. Улар мамлакат жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги этник ишончсизликдан фойдаланишлари мумкин.

Бошқа томондан, энг демократик конституция ҳам демократияни кафолатлай олмайди. Буни Иосеф Сталин конституцияси исботлаган. Демократия кўп ҳолларда бошқарув учун танланган одамлар коррупциясиз ёки қариндош-уруғларини қудратли лавозимларга жойлаштирмай ўз вазифаларини адо эта билишлари ҳамда мухолифатдагилар тинч ва масъулият билан иш тутишга қодир бўлишларига боғлиқ бўлади.

Бу мавзуда батафсилроқ