Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Этник зўравонликлар давом этаркан, Ўшдаги сўнгги вазиятга бир назар

Қирғизистон жанубидан келаётган сўнгги хабарларга кўра, жанубий Ўш ва Жалол-Обод шаҳарларида ўтган тунда ҳам отишмалар кузатилган.

Яна кўплаб уй-жойлар таланган ва уларга ўт қўйилган.

Ўзбекистон томонига ўтиш илинжида бўлган яна юзлаб қочқинларнинг ўзбек-қирғиз чегарасида тўпланганликлари айтилади.

Юз мингтача қирғизистонлик ўзбек қочқинлари аллақачон Ўзбекистон ҳудудидан бошпана топишган.

Қирғизистонлик мулозимларга кўра, миллий низо қурбонларининг сони бугун 170 дан ортган. Икки мингга яқин киши яраланган.

Қирғизистондаги ўзбеклар жамияти вакилларининг айтишларича, ҳақиқий рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкин.

Биз Ўш марказидаги Сулаймон тоғи атрофидаги ўзбек маҳаллаларидан бирининг яшовчиси Зиёвуддинни суҳбатга чорлаб, шаҳардаги сўнгги вазиятни сўрадик.