Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Этник зўравонликлар кириб борган Сузоқда нималар кечмоқда?

Қирғизистоннинг жанубий Сузоқ туманидаги зўравонликларда қурбон бўлганларнинг сони қарийб 10 тага етган. Минглаб кишилар Ўзбекистон томонига қочиб ўтишган.

Сузоқ туманини Жалол-Обод шаҳри билан боғловчи йўлда ҳануз отишмалар кузатилаётгани айтилади.

Туманда вазият танглигича қоларкан, маҳаллий аҳоли хавотирга тушиб қолган. Бу ерда ҳам асосан ўзбеклар истиқомат қилишади.

Ўшдаги миллий низолардан кун ўтиб, зўравонликлар Жалол-Обод шаҳри ва Сузоқ туманига ҳам ёйилар экан, қирғиз муваққат ҳукумати бу ерларда ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилиб, комендантлик соати жорий этганди.

Биз Сузоқ туманидаги сўнгги вазиятни билиш учун маҳаллий аҳоли вакилларидан бири билан боғландик.