Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жалолиддин Салоҳиддинов: 'Тинчликни сақлаш кучлари киритилсин, кейин ярашув ҳақида гапириш мумкин'

Қирғизистон жанубида зўравонликлар давом этаркан, қурбонларнинги расмий сони 187 нафарга етган, 2 мингга яқин киши тан жароҳати олган. Аммо, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти қурбонлар сони юзлаб бўлиши мумкинлигини айтади. Чорак миллионга яқин киши ўз турар-жойларини ташлаб чиққан. Айни пайтда Умуммиллий ярашув қўмитаси тузилгани ҳақида хабарлар келганди. Ўзбеклар эса, муваққат ҳукумат ва қирғиз ҳарбийларига ишонмасликларини айтиб, ҳудудга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тинчликни сақлаш кучлари киритилишини талаб қилишмоқда. Би-би-си умуммиллий ярашувга муносабатини билиш учун Республика Ўзбек миллий маданий маркази раиси Жалолиддин Салоҳиддиновга боғланган ва аввало сўнгги вазият ҳақида сўраган: