Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ёқилғи омборини портлатиш билан таҳдид қилаётганлар ким?

Қирғизистон жанубида Ўш вилоятида этник ўзбеклар муваққат ҳукумат куч билан олгудек бўлса, ёқилғи омборини портлатиш билан таҳдид қилишмоқда. Қирғиз мулозимлари жорий пайтда Ўш шаҳридаги мазкур ҳудудга кириш учун музокаралар олиб боришаётгани ҳақида хабар бор. Омборхонада бутун минтақага тарқатилувчи ёқилғи заҳираси сақланиши айтилади. Ўзбеклар ёқилғи омборига элтувчи йўлларни машиналар билан тўсиб қўйишган. Улар муваққат ҳукумат ва қирғиз ҳарбийларига ишонмасликларини айтиб, ҳудудга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тинчликни сақлаш кучлари киритилишини талаб қилишмоқда. Айни пайтда гувоҳлар Ўш шаҳри бўлиниб қолгани, шаҳар марказига чиқишнинг имкони бўлмаётганини айтишади. Би-би-си ҳозир Ўшда бўлган Республика Ўзбек миллий маданий маркази раиси Жалолиддин Салоҳиддиновдан ёқилғи омборини портлатиб юбориш билан таҳдид қилаётганлар кимлар ва бунга сабаб нима деб сўраган: