Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қирғиз матбуоти ҳодисаларни бир тарафлама ёритмоқда'

Чекободда аксар ўзбеклар яшашади. Бу ера Ўзбекистон ҳудудига яқин жойлашган.

Чекободликлар Ўшдан қочаётган ўзбекларни қабул қилиш ва ё ерда қолаётганларга ёрдам етказишга интилмоқдалар. Лекин одамларнинг айтишича, бу осон кечаётгани йўқ.

Уларга кўра, Қирғизистон телевидениеси фақат қирғиз тарафини жабр кўргандек кўрсатмоқда ва ўзбекларнинг аҳволи ҳамда улар бошига тушган кўргуликлар ҳақида гапирмаяпти.

Шунингдек, чет эллардан келаётган ёрдам ҳам керагича ўзбекларга етиб бормаётгани борасида тобора кўпроқ хабарлар чиқаяпти.

Ўшда эса одамлар ёрдамга муҳтож ўзбекларнинг исмларини ёзиб боришча, уни Қирғиз тилида ёзиб келинглар, деб ўзбекларга ёрдам беришмаган.

Ўзбек-Қирғиз чегарасига яқин Чекободда яшовчи Мавжуда опа ҳозирги вазиятни, давлат телеканаллари аксар ўзбекларни айбдор кўрсатишга интилаётганини ва чорасиз ўзбекларга етарлича кўмак берилмаётганини айтади.