Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистон қочқинларга имкон даражасида ёрдам бермоқда'

Image caption Ўзбекистон тарафига минглаб одамлар қочиб ўтишган

Қирғизистондаги зўравонликлар бундан йигирма йил олдин айни минтақада юз берган этник тўқнашувларни ёдга солган.

Ўшанда ҳам миллий низо деб тасвирланган ходисаларда юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган эди. Аммо, ҳозирги зўравонликларнинг миқёси, афтидан бир неча баробар катта.

Ўзбекистонлик журналист Ёқубжон Хўжамбердиев 1990 йилдаги Ўш ва Ўзген фожиаларини ёритган. Би-би-си сўнгги бир неча кунни ўзбек-қиргиз чегарасида ўтказган журналист билан боғланиб, аввалига Ўзбекистон томонидаги қочқинларнинг вазияти ҳақида сўраган.