Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Зўравонликлар миқёси ҳақидаги маълумотларимиз кимгадир ёқмаяпти'

Қирғизистон жанубидаги ҳодисалар ҳақида ахборот тарқатаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толекан Исмоилованинг айтишича, ўзларининг зўравонликлар миқёси ҳақидаги маълумотлари кимгадир ёқмаяпти.

Ўшдаги зўравонликлар ва ундан кейин Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган рейдларни яқиндан кузатиб келаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Толекан Исмоилова ва унинг ҳамкорлари 28 июн куни Ўш вилоят прокуратурасига чақирилиб, сўроққа тутилганлар.

Улар kg.24 ахборот агентлигида тарқатилган хабарда Наримон қишлоғида ўтказилган рейдлар оқибатида қурбонлар сони ҳақида рўй берган хатолик юзасидан тушунтириш беришлари талаб қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Ўш прокуратурасидаги сўроқ уч соат мобайнида давом этган.