Тожикистон: 'Бизнинг вагонлардан моллар ўғирланган'

Image caption Тожикистон мулозимларига кўра, ЎЗбекистон ҳудудида вагонларнинг ушланиб қолинаётгани ўғирлик учун имкон яратмоқда

"Тожикистон Темир Йўллари" ширкати мулозимлари Ўзбекистон ҳудидида ушланиб қолинган юк вагонларидаги товарлар ўғирлангани ҳоллари кузатилаётганлигини маълум қилишган.

Бу борада ўз юкларини Ўзбекистон орқали етиб келишига кўз тиккан тадбиркорлар Тожикистон Темир Йўллари ҳуқуқ –тартибот бўлимига мурожаат этишган.

Расмийларнинг айтишларича, Ўзбекистонда асосан кенг эҳтиёжда бўлган кундалик истеъмол моллари йўқолмоқда.

Ўзбекистонда вагонларнинг ушланиб қолаётганлиги ўғирлик учун замин яратган, деб айтишган тожикистонлик темирйулчилар.

"Тожикистон Темир Йўллари" ширкати юк ташиш хизмати бошлиғи ўринбосари Андрей Тропиннинг айтишича, юкларининг ўғирланиш ҳоллари Ўзбекистоннинг "Қудуқли" станциясида божхона кўриги вақтида содир булаётганлиги тахмин қилинмоқда.

"Вагонларни божхона кӯригидан ӯтказиш вақтида жӯнатилган ердаги тамғанинг ӯрнига айнан "Қудуқли" божхона пости тамғасини босиш ҳоллари кузатилган. Шу вагонларда ӯғирлик содир этилгани уларни қабул қилиб олингандан сӯнг маълум бӯлади. Кӯрик ваколати бӯлмаган кишилар томонидан , милиция, станция масъул ходимлари, шунингдек, божхона масъуллари иштирокисиз ӯтказилган",- дейди Андрей Тропин.

Жаноб Тропин "Қудуқли" божхона пости тамғаси урилган вагонларни айнан ким очганлигини билиш қийин, деб урғулайди.

Мулозимга кӯра, Ӯзбекистондаги ӯғирликллар билан боғлиқ барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Айтилишича, юкларини йуқотган бир қатор тадбиркорлар мазкур масала борасида Тожикистон Темир Йӯллари ҳуқуқ-тартибот бӯлимига мурожаат этганлар.

Андрей Тропин юклари ӯғирланганлар фақат тожикистонлик тадбиркорлар эмас, балки Тожикистонда фаолият олиб бораётган кӯплаб хорижий тадбиркорлар ҳам эканлигини айтади.

Темирйӯл мулозимига кӯра, Ӯзбекистонда ӯғирланган моллар асосан Хитой ва Эрондан олиб келинаётган кундалик эҳтиёж молларидир.

"Атир-упа, сантехникага, қурилиш моллари, кафеллар ӯғирланади. Мебеллар ӯғирланган ҳоллар қайд этилди", дейди жаноб Тропин.

"Тожикистон Темир Йўллари" маълумотларига кўра, ҳозирда бир кеча-кундузда Ӯзбекистонда 2000 атрофидаги тожик вагонлари ушланиб турибди.

Гарчи Душанбе йӯналишида вагоналрнинг ӯтиши катта муаммо бӯлмаса-да, асосан Хатлон йӯналишида вагонллар узоқ муддат ушланиб қолинмоқда.

"Тожикистон Темир Йӯллари" раҳбарияти йӯқолган юклар масаласини Ӯзбекистон томони билан муҳокама қилаётганликлларини билдиришди.